
Ноябр ойида «парковка» нархлари қанча қимматлаган?
Ўзбекистонда ўтган ойда автомобил тўхташ жойлари хизматлари нархида қимматлашиш кузатилгани маълум бўлди.

2025 йил ноябр ойида автомобил тўхташ жойлари хизматлари нархлари октябр ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 2,8 фоизга қимматлашган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ноябр ойида барча хизматлар нархлари ўртача 0,3 фоизга ошган. Бу автомобил тўхташ жойлари нархи умумий хизмат бозоридаги ўртача нархдан 2,5 фоиз кўпроққа қимматлаганини кўрсатади.
Қайд этилишича, автомобил тўхташ жойи хизматлари нархи йил бошидан буён 15,5 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 16,2 фоизга ошгани кузатилган.
Маълумот ўрнида, 2025 йил ноябр ойида Ўзбекистонда инфляция кўрсаткичи 0,7 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси «пулли парковка» бўйича ўрганиш бошлагани ҳақида хабар берилганди.





