Logo

Таълим соҳаси раҳбарлари коррупция профилактикаси доирасида қамоқхонага ташриф буюрди

Bugun 13:551 daqiqa

Мазкур профилактик ташрифлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида давлат хизматчиларида коррупция ҳолатларининг оқибатлари бўйича тушунчалар шакллантириш мақсадида  қилинмоқда.

Таълим соҳаси раҳбарлари коррупция профилактикаси доирасида қамоқхонага ташриф буюрди © Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

Мактабгача ва мактаб таълими, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш муассасасига профилактик ташриф уюштирилди.

Мазкур профилактик ташрифлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида давлат хизматчиларида коррупция ҳолатларининг оқибатлари бўйича тушунчаларни шакллантириш мақсадида  қилинмоқда.

Режага мувофиқ, профилактик ташрифларга давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари босқичма-босқич жалб этилмоқда.

Экскурсия давомида жазони ижро этиш муассасасидаги шароитлар, сақлаш камералари ҳамда муассаса инфратузилмаси билан таништирилди. Шунингдек маҳкумлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Аввалроқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида ҳам худди шундай экскурсия ўтказилган эди. Ушбу ташаббус 2026 йилга мўлжалланган Коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid