add

Техногигантлар 2026-йилда сунъий интеллектга қанча сармоя киритиши маълум бўлди

Alphabet, Amazon, Meta ва Microsoft 2026-йилда сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни жадаллаштириш учун жами қарийб 650 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Техногигантлар 2026-йилда сунъий интеллектга қанча сармоя киритиши маълум бўлди

Amazon, Alphabet, Meta ва Microsoft сунъий интеллект инфратузилмасига рекорд даражада сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу маблағлар, асосан, янги маълумотлар марказлари қурилиши ҳамда уларни ишлатиш учун зарур бўлган ускуналар, жумладан юқори қувватли чиплар харидига йўналтирилади.

Bloomberg нашри маълум қилишича, тўртта компаниянинг ҳар бири 2026-йил учун рекорд даражадаги капитал харажатларни белгилаган. Умумий сарф ҳажми 2025-йилга нисбатан тахминан 60 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу эса сунъий интеллект ҳисоблаш қувватларига бўлган талабнинг кескин ўсиб бораётганини кўрсатади.

DA Davidson таҳлилчиси Гил Лурияга кўра, мазкур компаниялар сунъий интеллект ҳисоб-китобларини тақдим этиш бозорини «ғолиб ҳамма нарсани оладиган» янги сегмент сифатида қабул қилмоқда. Унинг таъкидлашича, уларнинг ҳеч бири ушбу пойгада ортда қолишни истамайди.

Энг кўп сармояни қайси компания йўналтирмоқда

Алоҳида компаниялар кесимида қаралганда, Meta 2026-йилда тахминан 135 млрд доллар капитал сарфлаши мумкин, бу эса йиллик 87 фоизлик ўсишни англатади. Microsoft эса 2026-йил июнигача 105 млрд доллар ажратишни режалаштириб, харажатларини 66 фоизга оширади.

Alphabet’нинг капитал харажатлари 185 млрд долларга етиши кутилмоқда ва бу 2025-йил кўрсаткичларидан икки баробар юқори. Энг катта сармояни Amazon режалаштириб, 2026-йилда тахминан 200 млрд доллар сарфламоқчи, бу йиллик ҳисобда 50 фоизлик ўсишни ташкил этади.

Шу билан бирга, Bloomberg маълумотларига кўра, АҚШдаги 20 дан ортиқ йирик компания, жумладан Walmart, Exxon Mobil ва Intel ҳам 2026-йилда жами 180 млрд долларга яқин маблағни турли инвестиция лойиҳаларига йўналтиради.

Teglar

Mavzuga oid