add

ТОП 6 ўзгармади: Банкларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Bugun 18:452 daqiqa

Рейтингда етакчилар ўзгармаган бўлсада, ўрта ўринларда сезиларли ўзгаришлар бўлди. “СҚБ” 3 поғонага ўз ўрнини яхшилаган бўлса, “Инфинбанк” 4 та поғона йўқотди.

ТОП 6 ўзгармади: Банкларнинг янги рейтинги эълон қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2025 йил якунлари бўйича тузилган банклар рейтинги натижаларини маълум қилди.

“Банклар фаоллиги индексида” мамлакатдаги барча 35 та банк қамраб олинган бўлиб, уларнинг 20 таси йирик банклар, қолган 15 таси эса кичик банклар тоифасига киритилган.

Индекс 27 турдаги коэффициентларни гуруҳлаштириш, мамлакат ўртача коэффициенти ёки Базел қўмита талаблари билан солиштириш ва рейтинглаш асосида аниқланади.

Йирик банклар

Йирик банклар рейтингида етакчилар ўз ўрнини сақлаб қолди — ТОП 6 ўзгармади. “Инфинбанк” эса 4 поғонога ўз ўрнини йўқотиб, 11 ўринга тушиб кетди. Бу рейтингдаги энг йирик пасайиш бўлди. “Алоқабанк” ҳам 3 та ўрин йўқотди.

22

Инфинбанк”даги пасайиш сабаб “Халқ банки”, “Ипотекабанк”, “ОФБ” ва “Даврбанк” бир поғонадан ўз ўрнини мустаҳкамлади. “СҚБ” 3 поғонага ўз ўрнини яхшилаб, 12-ўринга кўтарилиб олди.

20 та банкдан 13 таси рейтингдаги ўз ўрнини сақлаб қолди. Алоҳида индикаторлар бўйича ҳам банкларда вазият турлича шаклланмоқда.

“Миллий банк” бошқарув самарадорлиги бўйича етакчи бўлса, ликвидлик бўйича энг яхши банк “Asia Alliance Bank” бўлиб турибди.

“Asia Alliance Bank” даромад олиш салоҳияти ва активлар сифати бўйича ҳам банклар орасида етакчи бўлиб турибди. Бошқа ҳеч қайси банк 3 та йўналишда етакчи эмас.

Молиявий воситачилик бўйича “Инфинбанк”, молиявий оммабоплик бўйича “Капиталбанк”, капитал етарлилиги бўйича “Халқ банки” биринчи ўринни эгаллаган.

Кичик банклар

Бу ерда “Универсалбанк” ва “ТБC Банк” етакчи ўринларни сақлаб қолган бўлса, “Octobank” “Ҳаётбанк”ни ортда қолдириб кучли учликка кириб олди.

11

“Зираат банк” 3 поғонага ўз ўрнини йўқотиб, 9-ўринга тушиб кетди. “Apex Bank” эса аксинча, 3 та ўрин юқорилига кўтарилди ва 7-ўринга чиқиб олди.

Индикаторлар бўйича “КДБ Банк” 3 та йўналишда, “Octobank” 2 та йўналишда етакчи бўлиб, бошқа банклардан ажралиб турибди.

Маълумот ўрнида, рейтинг Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тузилган бўлиб, банклардаги реал вазиятни кўрсатмаслиги мумкин.

Аввалроқ банклар 2025 йилнинг 11 ойида рекорд даражада фойда олгани ҳақида хабар бергандик.

Teglar

Mavzuga oid