Тошкент ҳайвонот боғи пандемиядан бери биринчи марта зарарга кирди

04.03.2026 | 22:412 daqiqa

Кириш чипталари нархи охирги марта 2024-йилда оширилганди. Боғ айнан ўша йили рекорд даражада фойда қилган.

Тошкент ҳайвонот боғи пандемиядан бери биринчи марта зарарга кирди

Toshkent hayvonot bog‘ining Afrika sheri — Aleks

2025-йилда Тошкент ҳайвонот боғи 784 млн сўм соф зарар кўрди. Бу ҳақда Vaqt.uz'га боғ молиявий ҳисоботидан маълум бўлди. 

Ўтган йилдаги зарар ҳайвонот боғи учун 2020-йилдан бери биринчи бор йилни зарар билан ёпиш сифатида қайд этилди. Ўша йили пандемия сабаб ўзбекистонликлар карантинга олинганди ва бу даврда боғ фаолияти вақтинча тўхтаган. 

2025-йилги зарарга боғнинг харажатлари кўпайиб, даромади пасайгани сабаб бўлди. 2024-йилда рекорд даражада фойда олинганди — 3,1 млрд сўм . 


Тошкент ҳайвонот боғи ўтган йили 2024-йилга нисбатан 2,2 млрд сўмга камроқ — 28,3 млрд сўм даромад кўрган. Бироқ, боғ харажатлари 2,9 млрд сўмга кўпайиб, 26,1 млрд сўмни ташкил қилган. 

Боғнинг 2025 йилни зарар билан якунлаши кириш чипталари учун нархни оширишни талаб қилиши мумкин. Нархлар охирги марта 2024 йилнинг апрелида оширилганди. 

Айни пайтда Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи қуйидагича:

16 ёш ва ундан катталар — 40 000 сўм;

7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар — 25 000 сўм;

пенсионерлар учун — 25 000 сўм;

муддатли ҳарбий хизматчиларга — 25 000 сўм;

етти ёшгача бўлган болалар — бепул;

имконияти чекланган шахслар — бепул.

Teglar

Mavzuga oid