Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош қилинди

Bugun 10:391 daqiqa

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс Сергели туманидаги ижара уйлардан бирида хонадонни ижарага олиб, нарколаборатория ташкил этган.

Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош қилинди

Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2003 йилда туғилган, Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи шахс Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида хонадонни ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган. Ушбу манзилда махсус жиҳозланган лаборатория ташкил этилгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида хонадондан умумий қиймати 4,5 млрд сўмга тенг бўлган 3,5 килограмм «Прегабалин» моддаси, шунингдек, 20 литр суюқ ва 25 килограмм кукун кўринишидаги прекурсорлар ашёвий далил сифатида олинди. Шу билан бирга, моддаларни тайёрлаш ва қадоқлаш учун ишлатилган анжомлар ҳам мусодара қилинган.

image_2026-03-27_10-41-10

Тергов жараёнида мазкур лабораторияда кимёгар сифатида фаолият юритган яна бир чинозлик шахс ҳам қўлга олинди. Аниқланишича, гумонланувчилар аввал Telegram орқали ишловчи наркодўконларда «кладмен» сифатида фаолият юритган.

Кейинчалик улар жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончига кириб, бевосита кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаш жараёнига жалб этилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Teglar

Mavzuga oid