Logo

Тошкент вилоятидаги боғчалар ҳам вақтинча ёпилди

Bugun 15:451 daqiqa

Об-ҳаво меъёрий ҳолатга келгач, уларнинг фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Тошкент вилоятидаги боғчалар ҳам вақтинча ёпилди © Ijtimoiy tarmoqlar

Тошкент вилоятида барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари 16-июлдан бошлаб вақтинча ёпилди. Бу бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев топшириқ берди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ҳудуддаги барча давлат, хусусий ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилиши бўйича туман ва шаҳар ҳокимликларига топшириқ берилган.

Боғчалар фаолияти об-ҳаво меъёрий ҳолатга келгач, вилоят ҳокимлигининг қўшимча қарорига асосан қайта йўлга қўйилади.

Олдинроқ Қорақалпоғистондаги ва Хоразмдаги барча давлат боғчалари вақтинча ёпилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова Vaqt.uz’га берган маълумотида аномал иссиқ сабаб республикадаги мактабгача таълим муассасалари вақтинча ёпилиши мумкинлигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 2025-йилнинг охирларида Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг заҳарланиш ҳолатлари кузатилган эди. Ушбу жиноят юзасидан 11 кишига ҳукм чиқарилди.

Teglar

Mavzuga oid