add

Трамп АҚШ Эрон халқини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Bugun 09:571 daqiqa

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронда давом этаётган норозиликлар фонида Вашингтон эркинлик учун курашаётган эронликларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Трамп АҚШ Эрон халқини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги оммавий норозилик намойишлари фонида Вашингтон эронликларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. У бу ҳақда ўзининг «Truth Social» ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирган.

Трампнинг таъкидлашича, Эрон халқи ҳозирги пайтда тарихдаги энг юқори даражада эркинликка интилаяпти. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бундай шароитда бефарқ қолмайди ва вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Америка оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Трамп маъмурияти ичида Эрон бўйича турли сценарийлар муҳокама қилинган. Айрим манбалар ҳарбий вариантлар, жумладан, Эроннинг ҳарбий объектларига ҳаводан зарбалари бериш имконияти ҳам кўриб чиқилганини қайд этмоқда.

Шу билан бирга, маъмурият ичида ягона қарор мавжуд эмаслиги таъкидланмоқда. Ҳозирча ҳарбий техника кўчирилиши, қўшинлар жойлаштирилиши ёки бошқа амалий тайёргарлик ишлари кузатилмаган.

Эронда норозиликлар иқтисодий муаммолар, инфляция ва миллий валюта қадрсизланиши ортидан бошланган. Намойишлар бир қатор йирик шаҳарларни қамраб олган бўлиб, ҳукуматнинг кескин чоралари халқаро майдонда танқидларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ Трамп Эрон раҳбариятини халққа нисбатан куч ишлатмасликка чақириб, акс ҳолда АҚШ жавоби жуда кескин бўлишини яна бир бор эслатган эди.

Teglar

Mavzuga oid

Трамп АҚШ Эрон халқини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди | Vaqt.uz