
Украина зарбалари Россия нефт саноатига 11 млрд доллардан ортиқ зиён етказди
Нефтни қайт ишлаш заводлариларга дрон ҳужумлари Россиянинг нефт секторда йирик молиявий йўқотишларга сабаб бўлмоқда

Украина Қуролли кучларининг Россия нефтни қайта ишлаш заводлари (НҚИЗ)га йўналтирилган зарбалари нефт ва газ соҳасида 11 млрд доллардан ортиқ иқтисодий зарар келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Коммерсант»га суҳбатда «Mains» суғурта брокери бош директор ўринбосари Евгений Боровиков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, пилотсиз парқоз қурилмалари ҳужумлари натижасида нефт ва газ соҳасидаги тўғридан тўғри йўқотишлар 100 млрд рублдан ошган. Йўқолган даромадлар ва билвосита зарарлар ҳисобга олинганда эса умумий сумма қарийб 1 трлн рублни, яъни 11,1 млрд доллардан ортиқни ташкил этмоқда.
«Bloomberg» ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил давомида Украина томонидан Россия нефт инфратузилмасига 184 марта ҳужум амалга оширилган. Улар орасида НҚИЗлар, денгиз инфратузилмаси, танкерлар ва қувур линиялари бор.
Нефтни қайта ишлашда пасайиш
Ҳужумлар фонида Россия НҚИЗларига қувур орқали нефт етказиб бериш ҳажми сўнгги 15 йилдаги энг паст даражага тушди. Argus маълумотларига кўра, 2025 йилда заводлар 228,34 млн тонна хомашё қабул қилган, бу ўтган йилга нисбатан 1,6 фоизга кам.
Шу билан бирга, нефтни умумий қайта ишлаш ҳажми ҳам 1,7 фоизга қисқариб, 262,3 млн тоннани ташкил этди. «Коммерсант» манбаларига кўра, айрим НҚИЗлар ишни вақтинча тўхтатиш ёки қувватни чеклашга мажбур бўлган.
Бу вазият нефт маҳсулотлари бозорида ички таъминот барқарорлигига ҳам босим ўтказмоқда. Айрим ҳудудларда логистика ва захира масалалари янада мураккаблашган.
Суғурта бозорида инқироз
НҚИЗларга ҳужумлар суғурта бозорида ҳам кескин ўзгаришларга сабаб бўлди. 2025 йилда «терроризм» ва қўпорувчилик билан боғлиқ хатарлар бўйича зиён кўриш 100 фоиздан ошиб кетди. Суғурта компаниялари тарифлар ва франшизаларни бир неча баробар оширди.
«Согласие» компаниясида ушбу сегмент бўйича зиён кўриш 10 бараварга ўсган. Бошқа йирик суғуртачилар ҳам тўловлар мукофотлардан юқори эканини тан олмоқда. «Remind» брокери эса биргина ҳужум бўйича ўртача зарарни юзлаб миллион рубл деб баҳолайди.
Мутахассисларга кўра, пилотсиз парвоз қурилмалари сони ва ҳужум тактикаси ўзгариши Россия нефт саноати учун узоқ муддатли тизимли хатарларни шакллантирмоқда.





