Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?

Bugun 10:551 daqiqa

Ўзбекистонда Марказий банки банклар кесимида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.

Уй-жой учун ипотека: қайси банклар энг паст фоизли кредитларни таклиф қилмоқда?

2026 йил 20 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 23,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан илк бор эълон қилинган расмий маълумотларда кўриш мумкин.

Ставкалар банклар кесимида анча фарқ қилиб, энг паст ва энг юқори кўрсаткичлар орасида қарийб 8 фоизлик тафовут мавжуд.

Энг паст фоиз ставкаси «Aloqabank» томонидан таклиф этилмоқда — 18 фоиз. Шунингдек, «SQB» (21,2 фоиз), «Agrobank» (21,3 фоиз) ва «Ipoteka bank» (21,6 фоиз) каби йирик молия институтлари ҳам нисбатан паст ставкаларни сақлаб турибди. «Hamkorbank» ва «Milliy bank»да бу кўрсаткич 21,9 фоизни ташкил этган.

Ўрта диапазондаги банклар қаторига «Infinbank» (22,4 фоиз), «Xalq banki» (22,9 фоиз) ва «Davr bank» (23,3 фоиз) киради. «OFB»да ипотека кредити бўйича ставка 23,5 фоиз даражасида қайд этилган.

Жумладан, «BRB»да 24,3 фоиз, «Ipak yo‘li bank»да 24,5 фоиз, «Mikrokreditbank»да 24,6 фоиз ва «Ziraat bank»да 25 фоиз белгиланган. «Turon bank» ва «Asakabank»да бу кўрсаткич мос равишда 25,5 фоиз ва 25,8 фоизни ташкил этган.

Энг юқори ставка 26 фоиз билан «Trastbank», «Asia Alliance bank» ва «Universak bank»да қайд этилган.

1

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ипотека кредити учун субсидия олиш, у кимларга ва қай тарзда берилиши ҳақида маълумот берган эдик.

Teglar

Mavzuga oid