add

Хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилган консалтинг фирмалар жазоланди

Bugun 15:351981 daqiqa

Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида лицензия талабларига риоя этмаган ҳолда хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилган айрим консалтинг компанияларига нисбатан жарималар қўлланилди.

Хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилган консалтинг фирмалар жазоланди

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, сўнгги ойларда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган рекламалар амалдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан доимий таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ўрганишлар давомида айрим субъектлар томонидан қонун талаблари бузилаётгани аниқланган.

Хусусан, текширув натижасида «Crystalvisa Consulting» МЧЖ, «Humo Group Central» МЧЖ ҳамда «Compony B2B» МЧЖлар ижтимоий тармоқлар орқали тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилгани маълум бўлди. Амалдаги тартибга кўра, бундай фаолият тури лицензия асосида амалга оширилиши шарт.

Аниқланган ҳолатлар асосида Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан ушбу корхоналарнинг ҳаракатларида қонунбузилиш аломатлари мавжуд, деб топилди. Натижада, белгиланган тартибда уларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида мазкур компанияларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши учун тегишли лицензия, сертификат ёки махсус рухсатнома талаб этиладиган товарлар ва хизматларни бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда реклама қилиш қатъиян тақиқланади.

Teglar

Mavzuga oid

Хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилган консалтинг фирмалар жазоланди | Vaqt.uz