add

Янги бизнес-омбудсман тайинланди

Bugun 14:341 daqiqa

Абдуманноп Бўриев президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили лавозимига тайинланди.

Янги бизнес-омбудсман тайинланди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига Абдуманноп Абдураҳмадович Бўриев тайинланди.

Абдуманноп Бўриев 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. У 2025 йилда Адлия вазирлиги марказий аппаратида Ташкилий-назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган, бунга қадар эса Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида 2017 йилдан буён бизнес-омбудсман лавозимида ишлаб келаётган Дилмурод Касимов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланганди.

Бизнес-омбудсманнинг асосий вазифалари:

— Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш.

— Давлат органлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш.

— Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларнинг қонунийлигини мониторинг қилиш.

— Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Эслатиб ўтамиз, Бизнес-омбудсман — тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли мансабдор шахс ҳисобланади. У президент томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгиланган.

Teglar

Mavzuga oid