
10 ойда 114,8 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилган
2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

2025 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистонда 114,8 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тўғри келди — 22,6 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Самарқанд вилояти 15,5 трлн сўм билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Тошкент вилояти 15,4 трлн сўмлик кўрсаткич билан унга яқин натижани қайд этган.
Кейинги ўринларда эса:
— Бухоро вилояти – 8,5 трлн сўм;
— Фарғона вилояти – 8,3 трлн сўм;
— Қашқадарё вилояти – 8,1 трлн сўм;
— Андижон вилояти – 6,6 трлн сўм;
— Навоий вилояти – 6 трлн сўм;
— Наманган вилояти – 6 трлн сўм;
— Қорақалпоғистон Республикаси – 5,2 трлн сўм;
— Хоразм вилояти – 4,5 трлн сўм;
— Сирдарё вилояти – 4,2 трлн сўм;
— Жиззах вилояти – 2,6 трлн сўм;
— Сурхондарё вилояти – 2,5 трлн сўм.
2025 йил охирига қадар ишлаб чиқариш ҳажми яна ошиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саноат корхоналарида озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳаси етакчилик қилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.





