Logo

«Google» ва «Apple» дастурчиларни ўз тўлов тизимларига боғлаб қўйгани учун жазоланди

Bugun 20:122 daqiqa

Жанубий Корея «Google» ва «Apple» компанияларига илова тўловлари билан боғлиқ қоидабузарликлар учун жами 47,5 миллион долларга яқин жарима солди. Регулятор икки компанияни дастурчиларни ўз тўлов тизимларидан фойдаланишга ундаш, ташқи тўловларга тўсиқ қўйиш ва иловаларни текшириш жараёнини асоссиз кечиктиришда айблади.

«Google» ва «Apple» дастурчиларни ўз тўлов тизимларига боғлаб қўйгани учун жазоланди

Жанубий Кореяда Американинг технологик гигантлари — «Google» ва «Apple» компаниялари монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун йирик миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар комиссияси» маълум қилди.

Ташкилот томонидан ўтказилган тергов якунларига кўра, қонунбузилиш ҳолатлари учун «Google» компаниясига 32 миллион доллар, «Apple» компаниясига эса 15,5 миллион доллар миқдорида жарима белгиланди.

Ушбу текширувлар 2021 йилда қабул қилинган монополияга қарши қонун бузилиш ҳолати билан ўтказилган. Мазкур қонун илова яратувчиларини фақат маълум бир тўлов тизимидан фойдаланишга мажбурлашни тақиқлайди.

Ички тўловларга мажбурлаш ва сунъий тўсиқлар

Регулятор баёнотида таъкидланишича, «Google» ва «Apple» илова ишлаб чиқувчиларни бевосита ўзларининг ички тўлов тизимларидан фойдаланишга йўналтирган. Шу билан бирга, ташқи интернет ресурслари орқали тўловларни амалга ошириш учун сунъий тўсиқлар яратилган.

«Гарчи компаниялар техник жиҳатдан иловаларда учинчи томон тўлов тизимларидан фойдаланишга рухсат берган бўлса-да, улардан 26 фоиз миқдорида комиссия ундирган ва ўз тизимларидаги баъзи функцияларга киришни чеклаб қўйган», — дейилади хабарда.

Комиссия ушбу ҳаракатларни ишлаб чиқувчиларни компания платформаларидан фойдаланишга фактик равишда мажбурлаш сифатида баҳолади. Бундан ташқари, текширув давомида иловаларни тасдиқлаш жараёнини асоссиз равишда кечиктириш ва бу бўйича ишлаб чиқувчиларга ишончли тушунтиришлар берилмаслик ҳолатлари ҳам аниқлангани қайд этилди.

Қўлланилган молиявий жарималардан ташқари, регулятор ҳар икки технологик гигант зиммасига янги мажбуриятлар юклади. Унга кўра, эндиликда компаниялар Жанубий кореялик ишлаб чиқувчилар учун иловаларда ташқи тўлов ҳаволаларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаши ҳамда текширув жараёнларини янада такомиллаштириши шартлиги белгилаб қўйилди.

Teglar

Mavzuga oid