Logo

Сув омборлари атрофида туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Bugun 15:122 daqiqa

Имтиёзлар қаторида уларга бир нечта мажбурий талаблар ҳам қўйилади.

Сув омборлари атрофида туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга имтиёзлар берилади © Wikipedia

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга имтиёзлар берилади. Бу бўйича 27-октябр куни президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга 2029-йил 1-октябрга қадар бир нечта имтиёзлар берилади. Яъни юридик шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида қўлланади.

Сувда фойдаланишга мўлжалланган GPS қурилмалари, қутқарув ва хавфсизлик анжомлари, замонавий санитария-гигиена шохобчаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда ташкил этилган туризм объектларида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида туризм объектларини хавфсизлик воситалари билан жиҳозлаши лозим.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларда зудлик билан қутқарув ишларини амалга ошириш мақсадида қутқарув хизмати ташкил этилиши ёки шартнома асосида профессионал қутқарув тузилмалари билан навбатчилик хизмати йўлга қўйилиши, кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган иншоотлар (базалар)дан хавфсиз фойдаланиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши шарт.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳилбўйи минтақалари учун белгиланган талабларга риоя қилиш, оқова сувларнинг сув объектларига ташланишига йўл қўймаслик мақсадида ички канализация тармоқлари ҳамда локал оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан таъминланиши, туризм объектларида ҳосил бўладиган маиший чиқиндилар белгиланган тартибда утилизация қилиниши мажбурий ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чет элда ўзбек ресторани очган тадбиркорларга харажатларининг ярми қайтарилиши ҳақида ёзган эдик.

Teglar

Mavzuga oid