add

110 ёшида уйланиб, фарзанд кўрган саудиялик эркак 142 ёшида вафот этди

Кеча 22:551 дақиқа

Марҳумнинг оиласига кўра, у 40 мартадан ортиқ ҳаж зиёратига борган, 134 нафар фарзанди ва набираси бўлган

110 ёшида уйланиб, фарзанд кўрган саудиялик эркак 142 ёшида вафот этди

Саудия Арабистонининг энг кекса кишиси Носир бин Радан ал-Рашид ал-Вадаий 142 ёшида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Жаноза намози Қиролликнинг жанубий ҳудудидаги Заҳрон ал-Жанубда ўқилди, шундан сўнг у ўзи туғилиб ўсган Ал-Рашид қишлоғида дафн этилди.

Дафн маросимида 7000 дан ортиқ киши иштирок этди. Ал-Вадаий Саудия Арабистони бирлаштирилишидан олдин туғилган ва замонавий Саудия давлати асосчиси Қирол Абдулазиздан тортиб, Қирол Салмонгача бўлган Қироллик раҳбарлари даврида яшаб ўтган.

Унинг ҳаёти мамлакатдаги бир асрдан ортиқ давом этган йирик сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни қамраб олди. Оила аъзоларининг сўзларига кўра, у 40 мартадан ортиқ Ҳаж зиёратини амалга оширган ва кучли диний тақвоси билан танилган.

Ундан 134 нафар фарзанд ва набира қолган. Хабар қилинишича, у охирги марта 110 ёшида уйланган ва шундан сўнг қиз фарзанд кўрган.

Шуни таъкидлаш керакки, эълон қилинган ушбу рекорд ёш расмий ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланмаган ва узоқ умр кўриш кўрсаткичларини текшириш билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар томонидан тан олинмаган. Ҳозиргача расмий равишда дунёдаги энг кекса инсон сифатида 122 ёшгача умр кўрган франциялик Жанна Калман қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид