Logo

120 минг доллар қалбаки пулларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бугун 16:371 дақиқа

Тошкент ва Навоий вилоятларида бир гуруҳ шахслар 100 АҚШ доллари купюрадаги қалбаки 120 минг долларни муомалага чиқаришга ҳаракат қилган.

120 минг доллар қалбаки пулларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Тошкент ва Навоий вилоятларида қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида муқаддам судланган М.Ю., шунингдек М.А. ва З.А. исмли фуқаролар фуқаро А.Д.га 100 долларлик купюралардаги қалбаки 80 минг АҚШ долларини 40 минг долларга сотган вақтда қўлга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уларни ашёвий далиллар билан ушлаган.

Шунингдек, Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Қ. яна бир фуқарога 40 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни сотишга урингани аниқланган. У қалбаки пулларнинг 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қисмини сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ туманида ҳам худди шундай ҳолат содир бўлган эди.

Теглар

Мавзуга оид