Logo

2 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун 14:002 дақиқа

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, жанубий вилоятларда ҳаво 37 даражагача исийди. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

2 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин © RBC

«Ўзгидромет» 2 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 3–8 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 28–30 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этиб, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11–16 даража, кундузи 25–30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача, баъзида эса 20–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ Самарқанд вилоятининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарёнинг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди ва айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 16–21 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 7–12 метр/секундни ташкил этиб, баъзи жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид