Logo

«Ўзбекнефтгаз» нефт базалар илк бор соф фойдага чиққанини маълум қилди

Bugun 14:152 daqiqa

Аввалроқ компания заводларни модернизация қилиш учун банклардан 580 млн доллар олмоқчилигини айтганди.

«Ўзбекнефтгаз» нефт базалар илк бор соф фойдага чиққанини маълум қилди © sputnik

2026-йилнинг дастлабки 9 ойи давомида «Ўзбекнефтгаз»нинг фойда билан ишлаётган нефт базалари сони 13 тага етди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Компания берган маълумотларга кўра, ўтган йилнинг мос даврида 108,3 миллиард сўмлик зарар кўрилган бўлса, жорий даврда 25,2 миллиард сўм соф фойда бўлган.

«Нефт базалар тарихида илк бор қайд этилган бу натижа тизимдаги ислоҳотлар амалда молиявий самара бераётганини кўрсатди», — дея қайд этган ташкилот.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида нефт базалар орқали 191 минг тонна маҳсулот етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баравар кўп бўлиб, тизимдаги савдо фаоллиги сезиларли ошганини кўрсатади. АЁҚШлардаги кунлик савдо ҳажми эса йил бошидаги 245 минг литрдан 1 миллион 237 минг литрга етган — қарийб беш баравар ўсиш қайд этилди. Тармоқдаги ўзгаришлар ҳам бу суръатни қўллаб-қувватлагани айтилди.

Қўшимча қилинишича, бу вақт мобайнида 121 та ФЁТШ замонавий АЁҚШга айлантирилган, 56 та шохобчага 87 та янги ёқилғи тарқатиш ускунаси ўрнатилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи олдидаги кредитор қарздорлик 296,7 млрд сўмга, истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 56,8 млрд сўмга қисқартирилган.

Компания ҳисоботида айтилишича, 60 та АЁҚШ қамраб олинган.

«Йил бошида бошлаган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири нефт базалардаги савдо ва ҳисоб-китоб жараёнларини рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ҳамда коррупциявий хавфларни чеклашдан иборат эди. Шу мақсадда 60 та АЁҚШ видеокузатув тизими билан таъминланиб, уларнинг 10 таси марказий аппаратда ташкил этилган вазиятлар марказига интеграция қилинди, қолганларида ҳам рақамлаштириш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» заводларни модернизация қилиш учун банклардан 580 млн доллар олмоқчилиги ҳақида ёзган эдик.

Teglar

Mavzuga oid