Jett янгиланди — инвестиция қилиш ва маблағларингизни бошқариш янада қулай!
Jett’нинг янги версияси барча платформаларда мавжуд! Энди Ўзбекистон фонд бозоридаги қимматли қоғозларга инвестиция қилиш янада қулай ва маблағларингизни бошқариш янада осон.

Энди FINBROK мижозлари Jett орқали инвестиция ҳисобини бир зумда тўлдириши ва маблағларини ечиб олиши мумкин. Камроқ кутиш — маблағларингизни бошқаришда кўпроқ қулайлик. Ҳисобни тўлдириш ва маблағларни ечиб олиш бир неча сония ичида амалга ошади.
Бир зумда тўлдириш ва маблағларни ечиб олиш функцияси биржа иш вақтида — душанбадан жумагача, соат 9:30 дан 16:00 гача амал қилади.
Jett’дан фойдаланиш эса янада қулай. Янги версия барча платформаларда мавжуд. Иловани янгиланг ва ўзгаришларни ўзингиз синаб кўринг!





