20-мартдан мактабларда баҳорги таътил бошланади

Бугун 11:001 дақиқа

Ўқувчиларнинг баҳорги таътили 20 мартдан 28 мартга қадар давом этади.

20-мартдан мактабларда баҳорги таътил бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 20-мартдан 28-мартгача давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Қарорга кўра, таътил Рамазон ҳайити муносабати билан 20-мартдан бошланади. 20-март (жума) ва 28-март (шанба) кунларига тўғри келган дарс машғулотлари бекор қилинмайди. Ушбу дарслар ўқув дастурига мувофиқ 4-чорак давомида тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Вазирлик маълумотига кўра, ўқув йилининг 4-чораги 30-март, душанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида неча кун дам олиши маълумот берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид