2025 йилда 8 197 киши ўғрилик учун судланган

20.02.2026 | 17:501 дақиқа

Энг кўп ўғирликлар Тошкент шаҳрида қайд этилган.

2025 йилда 8 197 киши ўғрилик учун судланган

Ўзбекистонда 2025 йилда 8 197 нафар шахс ўғрилик билан боғлиқ жиноятлар юзасидан судланган, Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди,

Судланганларнинг барчасига Жиноят кодексининг 169-моддаси доирасида айблов ҳукмлари чиқарилган. Судлар томонидан уларга жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган. 173 нафар шахс эса шартли ҳукм қилинган.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, ўғрилик билан боғлиқ жиноят ишлари энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳам юқори кўрсаткичлар билан ажралиб турди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда 2748 киши йўл қоидасини бузгани учун судланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Уларнинг 2 591 нафарига жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Теглар

Мавзуга оид