add

2026 йилда Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропортлар қурилиши бошланади

Ўзбекистон ички ва халқаро авиа бозорини кенгайтириш мақсадида 6 та хорижий авиакомпания жалб этилади.

2026 йилда Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропортлар қурилиши бошланади
2026 йилдан бошлаб Тошкент, Бухоро ва Урганч шаҳарларида янги халқаро аэропортлар қурилиши бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026–2028 йиллар учун мўлжалланган фискал стратегиясида маълум қилинди. Ҳужжатга кўра, лойиҳалар давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Жумладан, Бухоро аэропорти учун 226 млн АҚШ долларига тенг инвестиция жалб қилинади. Қурилиш 2026 йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда. Урганч аэропорти эса Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation компаниясига 2047 йилгача бошқарувга берилди. Бу лойиҳа доирасида 222 млн долларлик келишув имзоланган, шундан 115 млн доллари хусусий шерик томонидан инвестиция қилинади. Тошкентда қуриладиган янги халқаро аэропорт 1 август куни Президент қарори билан тасдиқланган. У биринчи босқичда йилига 20 миллионгача йўловчи қабул қилишга, бир вақтнинг ўзида 169 самолётни жойлаштиришга ва соатига 40 тача парвоз ва қўнишни амалга оширишга қодир бўлади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаев маълум қилишича, аэропорт рақамлаштирилади ва замонавий технологиялар асосида қурилади. Шунингдек, ички авиақатновлар ҳажмини 1,5 баробарга ошириш ва камида 6 та халқаро авиакомпанияни Ўзбекистон бозорига жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу мамлакатда авиахизматлар сифатини ошириш ва соҳага рақобат муҳитини киритишга қаратилган.

Теглар

Мавзуга оид