Logo

5 йил ўқиш ва 1 йил амалиёт: Президентга тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги тизими тақдим этилди

05.09.2026 | 09:002 дақиқа

Тиббиёт таълимида қабулдан тортиб амалиётгача бўлган жараён қайта кўриб чиқилади. Энг катта ўзгаришлардан бири умумий тиббиёт дастури бўлади.

5 йил ўқиш ва 1 йил амалиёт: Президентга тиббиёт кадрларини тайёрлашнинг янги тизими тақдим этилди © Foto: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда узлуксиз касбий таълимни такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Янги ёндашув тиббий таълимни фақат назарий билим беришдан амалий кўникмалар ва аниқ компетенцияларни шакллантиришга ўтказишни назарда тутади. Таълим дастурлари халқаро стандартларга мослаштирилиб, мутахассисларнинг билим ва малакасини холис баҳолаш механизми кучайтирилади.

Таклифлар Кембриж, Пенсилвания ва Гарвард университетлари тавсиялари асосида халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган. Қабул параметрлари эса ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг реал эҳтиёжи ҳамда кадрлар етишмовчилигидан келиб чиқиб белгиланади.

Олти йиллик янги таълим

2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда дастлабки беш йил таълимга, кейинги бир йил эса тўлиқ амалий тайёргарликка ажратилади.

Дастурни муваффақиятли тугатган битирувчилар оилавий шифокор сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади. Шу орқали бирламчи тиббий ёрдам учун зарур кадрларни тайёрлашга эътибор кучайтирилади.

Оилавий тиббиёт резидентурасида ҳам таълим ва амалиётни яқинлаштириш кўзда тутилган. Резидентлар оилавий поликлиникаларда бир вақтнинг ўзида ўқиш ва амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади. Тор мутахассисликлар босқичма-босқич резидентурага ўтказилади, магистратура эса асосан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.

Фармацевтикада дуал таълим

Ўрта тиббиёт кадрлари тайёрлашда ҳам янги ёндашувлар жорий этилади. Олий маълумотли ҳамшираларнинг ташхис, даволаш ва профилактика жараёнларида шифокорга яқин кўмакчи сифатидаги ваколатларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Фармацевтика таълими эса ишлаб чиқариш билан янада яқинлаштирилади. Корхоналар эҳтиёжидан келиб чиқиб дуал таълим кенгайтирилиб, амалий машғулотлар улуши оширилади.

Талабалар дори воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, сифат назорати ва стандартлаштириш жараёнларига бевосита жалб этилиши кўзда тутилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.