64 ёшли аёл тергов изоляторида вафот этди

10.10.2025 | 20:402 дақиқа

Аёл 25 июл куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, бугун эса вафот этган.

64 ёшли аёл тергов изоляторида вафот этди
Самарқанд вилоятида қўй ўғирлашда гумон қилинган 64 ёшли Л.И. исмли аёл тергов даврида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги мустақил «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамиятининг раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook саҳифасида ёзмоқда. Маълумотларга кўра, у 25 июл куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, 7-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Диабет билан оғриганига қарамай, адвокатларининг тиббий экспертиза тайинлаш ҳақидаги сўрови қондирилмаган. Аёлнинг аҳволи оғирлашгач, у пойтахтдаги “Сангород” шифохонасига олиб борилган, сўнг яна изоляторга қайтарилган. Бугун эса у вафот этгани маълум қилинган. Ҳозирча расмий идоралар томонидан воқеа юзасидан расмий изоҳ берилмади.

Теглар

Мавзуга оид