
Америкага етиб борган Мирзиёевни кимлар кутиб олди? (фото)
21.09.2025 | 10:3049232
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан биргаликда океан орти давлатига сафарини бошлади. Уларни аэропортда Доналд Трампнинг махсус вакили ҳамда бир қатор расмийлар қарши олди.

Президент матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Ню-Ёрк шаҳрига етиб борган.
«Аввал хабар қилганимиздек, давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади. Шунингдек, АҚШнинг йирик корпоратсиялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди», дейилади хабарда.
Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди», дейилади хабарда.






