Logo

Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Бугун 10:221 дақиқа

Андижон тумани Хакан саноат ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 40 сотих ер учун 160 минг доллар талаб қилиб, унинг 80 минг долларини олган фуқаро қўлга тушди.

Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди © DXX matbuot xizmati

Тошкентда пора олган кадастр бош инспектори, Андижонда ер майдонини ноқонуний сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ДХХ Call-марказига Кадастр агентлигининг Яшнобод туман бўлими бош инспектори устидан мурожаат келиб тушган. Мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.

Бош инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни бузиб ташламаслик ва унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.

Андижондаги ҳолат

Андижон шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро харидорга Андижон тумани Хакан саноат ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини гўёки "Э-аукцион" орқали ютиб олганлигини айтиб, келгусида кадастр тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

ДХХ, ИИБ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид