Logo

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун қамоққа олинди

06.06.2026 | 23:181 дақиқа

Жиноятда айбланаётган шахс айнан вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимида ишлагани ва Олимпиадада бронза медал олган таниқли боксчи экани айтилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун қамоққа олинди © Ijtimoiy tarmoqlar

Андижон вилоятида вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг 3 июн куни Қўрғонтепа туманида яшовчи 2010 йилда туғилган вояга етмаган қиз ўз уйидан чиқиб кетган ва маълум муддат давомида қайтиб келмаган.

Туман прокуратураси ўтказган терговга қадар текширувда аниқланишича, Андижон вилояти ИИБнинг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида инспектор–ижтимоий ходим бўлиб ишлаган С.Б. вояга етмаган қизни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилган.

Ҳолат юзасидан 4 июн куни С.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Айни пайтда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, мазкур иш бўйича гумонланаётган шахс 41 ёшли майор бўлиб, у 2004-йилги Олимпиянинг бокс бўйича бронза медалини қўлга киритган спортчи ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилгани учун қамоққа олинди | Vaqt.uz