add

Андижонда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Бугун 13:381491 дақиқа

Маълумотларга кўра, ушбу дори воситалари Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган «CHANGAN SL03» русумли автомашинанинг салон қисмидан топилган.

Андижонда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари айланмасига чек қўйилди

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари айланмаси тўхтатилган.

Маълумотларга кўра, Андижон шаҳри ҳудудида автоҳалокатга учраган «CHANGAN SL03» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салон қисмида 5071 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи воситаси борлиги аниқланган ва процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

Аниқланишича, ушбу дори воситалари дорифурушлар томонидан Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251 прим 1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар Ўзбекистон фуқаролари гумонланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 5 килога яқин гиёҳвандлик моддасини редуктор ичига яшириб, чегарадан олиб ўтмоқчи бўлганлар фош этилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Мавзуга оид