add

Андижонда вилоят ҳокими иситиш мавсуми ҳақида қарорни кечиктириб имзолади

Вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан 5 ноябр куни имзоланган қарорда иситиш мавсуми 1 ноябрда бошланиши кераклиги кўрсатилган.

Андижонда вилоят ҳокими иситиш мавсуми ҳақида қарорни кечиктириб имзолади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 2025–2026 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича қарорни 5 ноябр куни имзолади. Шу билан бирга, қарорда иситиш мавсуми расман 1 ноябрда бошланиши лозимлиги қайд этилган. Бу эса ҳужжат расман кечиктириб қабул қилинганини кўрсатади.

Ҳужжатга кўра, коммунал хизматлар ва маҳаллий ҳокимликлар кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий объектларга иссиқлик етказиб беришни таъминлаши керак. Тегишли синов ишлари амалга оширилиши ва иситиш тизимлари тўлиқ ишга туширилиши талаб этилган.

qaror andijon

Ҳужжатда барча мутасадди идоралар ва ташкилотлар учун аниқ вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги тузилмалари ҳамда «Issiqlik ta’minoti» МЧЖ иссиқлик манбалари ҳолатини кўриб чиқиб, тизимларда циркуляцияни таъминлаши шарт.

Маҳаллий ҳокимликлар ва ижтимоий объект раҳбарларига узлуксиз иссиқлик етказиб бериш ва аҳоли қарздорлигини назорат қилиш юзасидан шахсан жавобгарлик юклатилган. Шунингдек, газ, электр ва сув таъминоти билан шуғулланувчи корхоналар ресурслар узлуксизлигини таъминлаш бўйича режалар ишлаб чиқиши керак.

Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари зиммасига юклатилди. Ҳозирча ҳудудда иситиш тизими қай даражада ишга тушгани ва амалий натижалар ҳақида расмий маълумотлар берилмаган.

Теглар

Мавзуга оид

Андижонда вилоят ҳокими иситиш мавсуми ҳақида қарорни кечиктириб имзолади | Vaqt.uz