Android iOs’дан устун: Банк иловалари рейтинги янгиланди

16.02.2026 | 18:572 дақиқа

Юқори учликдаги банкларнинг ўрни январда ўзгармади. Мана энг яхши деб баҳоланаётган банк иловалари:

Android iOs’дан устун: Банк иловалари рейтинги янгиланди

SNS Ratings агентлиги Ўзбекистон банкларининг январ ойи учун мобил иловалари рейтингини янгилади. Иловалар таҳлили 3 та тилда берилган ва 100 баллик тизимда баҳоланган.

Январда банк иловаларининг ўртача балли 80,02 баллни ташкил қилди. Бу декабр ойидаги кўрсаткичдан бироз пастроқ.

Рейтингда 35 та банкдан 29 таси қатнашган. Уларнинг баҳоси 11 та шкалага бўлинган. Идеал тавсифга декабрдагидек фақат 3 та банк лойиқ деб топилган — «TBC Bank», «Anorbank» ва «Ipak yo‘li» банки.

Тўртинчи ўриндан «Uzumbank», бешинчи ўриндан «Aloqabank» жой олди. Юқори бешликда фақат битта давлат банки бор ва бу айнан «Aloqabank»нинг «Zoomrad» иловаси.

Олтинчи ўринни «Tenge bank» иловаси эгаллаган. Банк иловаси ўтган ой «намунали» тавсифда эди, бу ой «деярли намунали» тавсифга тушиб кетди.

Банкларнинг Android иловалари iOs иловаларига қараганда яхшироқ баҳоланган. Фаоллик бўйича кўрсаткичлар эса деярли барча банкларда яхши шаклланган.

TOP 10 рўйхат қуйидагича:

rasm

SNS Ratings яқинда банкларнинг ижтимоий тармоқдаги фаоллиги бўйича ҳам маълумот берганди. У ерда ҳам энг фаол банк «TBC Bank» бўлганди.

Мавжуд маълумотларга кўра, банкларнинг барча ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 2 млн 826 мингтадан ошиқ. Instagram энг фаол тармоқ бўлиб турибди.

Telegram’да энг кўп обуначига эга банк «Uzum bank» бўлиб турибди. Банкни бу ерда 140 мингдан ошиқ обуначи кузатади. «Xalq banki» ва «Agrobank» кучли учликдан жой олди.

Рейтинг баҳоси — бу агентликнинг фикри бўлиб, тасдиқланган факт сифатида қабул қилинмаслиги тавсия қилинади.

Теглар

Мавзуга оид