Апрел ойида Тошкент автобусларида қатновлар қисқарди

Бугун 16:452 дақиқа

2026 йил апрел ойида Ўзбекистон жамоат транспортида АТТО тизими орқали амалга оширилган транзаксиялар сони кескин ўсди. Бироқ автобусларда амалга оширилган транзаксиялар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 фоизга камайган.

Апрел ойида Тошкент автобусларида қатновлар қисқарди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

2026 йил апрел ойида АТТО тизими орқали республика бўйича 74,2 миллион транзаксия амалга оширилди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга юқори кўрсаткичдир. Ўтган йил апрелида ушбу рақам 61,5 миллионни ташкил этган эди.

Тошкент шаҳрида автобус транспорти орқали амалга оширилган тўловлар 2 фоизга камайиб, 37,5 миллион транзаксияни ташкил қилди. 2025 йил апрелида автобусларда 38,1 миллион транзаксия қайд этилган эди.

Метрополитенда эса аксинча ўсиш кузатилди. Метро орқали тўловлар сони 8 фоизга ошиб, 18,9 миллион транзаксияга етди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 17,4 миллион бўлган.

Автобусларда транзаксиялар сонининг камайишига айрим йўловчиларнинг йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатлангани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳудудлардаги кўрсаткичлар

АТТО тизими ҳудудларда ҳам жадал ривожланмоқда. Республика бўйича ҳудудий транзаксиялар ҳажми 203 фоизга ошиб, 15,8 миллион операцияга етди.

Энг юқори кўрсаткичлар Самарқанд, Фарғона, Наманган ва Қарши шаҳарларида қайд этилди.

Самарқандда транзаксиялар сони 1,6 миллиондан қарийб 4 миллионга етган. Фарғонада эса кўрсаткич 785 мингдан 1,8 миллионга ошган.

Шунингдек, Бухоро, Жиззах, Урганч ва Термиз шаҳарларида ҳам юқори ўсиш суръатлари кузатилди.

00

Манба: ATTO

0

Манба: ATTO

Рақамли тўловлар кенгаймоқда

Банк карталари орқали тўловлар 58 фоизга ўсиб, 49,7 миллион транзаксияга етди. Транспорт карталари орқали эса 16,2 миллион тўлов амалга оширилди.

Метро йўловчилари мобил QR-код ёрдамида 2,1 миллион марта тўлов қилган. АТТО виртуал карталари орқали қилинган транзаксиялар эса 9 фоизга камайиб, 563,6 мингтани ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар йўл ҳақи учун энг кўп қайси банк картасидан фойдаланаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид