Logo

АҚШда ўзбек қаҳвахона тармоғи тергов қилинмоқда

Бугун 16:452 дақиқа

Тергов қаҳвахона исроилпараст амалдорга хизмат кўрсатишдан бош тортгани ортидан бошланган.

АҚШда ўзбек қаҳвахона тармоғи тергов қилинмоқда © Foto: nypost.com

АҚШ Адлия вазирлиги Ню-Йоркда фаолият юритувчи ўзбекча услубдаги «Poetica Coffee» қаҳвахонасига нисбатан фуқаролик ҳуқуқлари бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Бунга қаҳвахона маъмуриятининг Исроилни қўллаб-қувватлагани сабаб АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, демократ Дэн Голдманга хизмат кўрсатишни рад этгани ва уни исталмаган шахс деб эълон қилгани сабаб бўлган.

Қаҳвахона пости баҳсларга сабаб бўлди

Воқеа Бруклин ва Ист-Виллажда еттита филиалга эга «Poetica Coffee»нинг Лоример кўчасидаги шохобчасида юз берган. Сиёсатчи Дэн Голдман қизи билан қаҳвахонага кирганидан сўнг, муассаса ижтимоий тармоқларда унинг суратини жойлаштириб, кескин баёнот берди.

«Бугун бизнинг шохобчамизга қаҳва ичиш учун кирганингизни кўрдик. Унинг таъми геноцид шарбатига ўхшамаслигини сездингизми? Ёки ҳали ҳам фарқига боришга қийналяпсизми? Билиб қўйинг, бу ерда — «Poetica» да биз ирқчиларга, фашистларга, гомофобларга, геноцид тарафдорларига ёки шуларга алоқадор бўлган ҳар қандай шахсга хизмат кўрсатмаймиз. Сизни дарҳол танимаганимиз чакки бўлди, акс ҳолда, бу ердан қувиб юборган бўлардик», — дейилади қаҳвахона маъмурияти постида.

Шунингдек, қаҳвахона Голдманнинг ушбу филиалда сарфлаган 9,82 доллар пулини қайтариб берганини ва у энди ҳеч қачон бу ерга қайтиб келмаслиги кераклигини қўшимча қилди.

АҚШ Адлия вазирлигининг фуқаролик ҳуқуқлари бўйича бош прокурори Хармит К. Диллон мазкур ҳолат юзасидан тергов бошлашга кўрсатма берганини айтди.

«Бу хатти-ҳаракатлар нафақат қораланиши керак, балки улар ноқонуний ҳам бўлиши мумкин», — деди у.

Ҳуқуқий асос ҳали ноаниқ

Ҳозирча Адлия вазирлиги қайси ҳуқуқий асосга таяниб чора кўриши мумкинлиги аниқ эмас.

АҚШ федерал қонунлари ва Ню-Йорк штати қонунчилиги компанияларга мижозларни ирқи, дини, жинси ёки келиб чиқиши каби ҳимояланган белгиларига кўра камситишни ва хизмат кўрсатишни рад этишни тақиқлайди. Бироқ мазкур ҳуқуқий ҳимоя сиёсий қарашлар ёки мафкуравий позицияларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Теглар

Мавзуга оид