
«Аввал иқтисод…» — экология, паркинг, АЭС қурилиши ва декрет пули ҳақида
Иқтисодчи Отабек Бакиров иштирокидаги ҳафтанинг энг муҳим иқтисодий мавзуларига бағишланган таҳлилий кўрсатув «Аввал иқтисод...» деб номланди
Кўрсатувнинг иккинчи сонида дастлабки мавзу сифатида пойтахтда экологияни яхшилаш бўйича жуда муҳим фармон таҳлил қилинди. Жумладан, ҳаво тозалагичларга бож бекор қилингани, бироқ электромобиллар учун утилизация йиғими бекор қилинмагани ҳақилда гап боради.
«Poytaxt parking» парковка оператори ҳозирча монополистлар рўйхатида эмас. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси парковка оператори бўйича ўрганиш ўтказаётгани ҳақида.
АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилади. Қатнашиш керакми? Ҳамма қарор қабул қилиб бўлинганидан сўнг жамоатчилик эшитувлари ўтказишдан қандай мақсад кўзланган?
2026 йил учун Бюджет лойиҳаси эълон қилинди. Энди барча ишловчи ҳомиладор аёллар хоҳ давлат, хоҳ хусусий корхонада ишлаётганидан қатъи назар декрет пули оладими?
Open banking бўйича қарор муҳокамаси. Ўзбекистонда яна битта венчур фонди тузилади. Марказий банкнинг ҳам венчур фонди бўлади. Бундай йўл тутилиши қонунга тўғри келадими?
Кўрсатувнинг иккинчи сонида шулар ҳақида сўз боради.





