Logo

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Бугун 21:481 дақиқа

У бошқа ишга ўтади.

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди © Foto: Daryo.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун: Беҳзод Анварович Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

Мусаев ўз карераси давомида давлат бошқарувининг бир қатор юқори поғоналарида масъул лавозимларни эгаллаган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси (2018–2020 йиллар);

Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (2020–2021 йиллар);

Соғлиқни сақлаш вазири (2021–2022 йиллар);

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири (2022 йил декабридан то Миграция агентлигига ўтгунига қадар).

Теглар

Мавзуга оид

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди | Vaqt.uz