add

Биржада пахта ёғи нархида кескин пасайиш кузатилди

Бугун 10:10751 Дақиқа

Ўтган ҳафта давомида ўтказилган биржа савдоларида барча навли пахта ёғи нархининг анчайин тушгани маълум бўлди.

Биржада пахта ёғи нархида кескин пасайиш кузатилди

Ўтган ҳафта, 17–23 ноябр кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 35 897 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошган. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта мобайнида очиқ биржа савдолари орқали жами 12 039 та битим тузилди.

Жумладан, 17–23 ноябр кунлари биржа савдолари орқали 2 183,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 437 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди.

Бу даврда бир тонна барча навли пахта ёғининг ўртача кунлик нархи 17 млн 166,2 минг сўмдан 14 млн 573,1 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, биржа савдоларига 470 139 тонна цемент қўйилди ва ундан 155 039 тоннаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 31 008 тоннани ташкил қилди. Бир тонна цементнинг кунлик ўртача нархи 636,3 минг сўмдан 632,2 минг сўмгача пасайди.

Теглар

Мавзуга оид

Биржада пахта ёғи нархида кескин пасайиш кузатилди | Vaqt.uz