Logo

Биржада ун нархида пасайиш кузатилди

02.12.2025 | 12:051 дақиқа

24–30 ноябр кунларида ўтказилган биржа савдоларида ун нархининг анчайин тушгани маълум бўлди.

Биржада ун нархида пасайиш кузатилди

Ўтган ҳафта, 24–30 ноябр кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 39 392 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,7 фоизга ошган. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, биржа савдолари кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 12 723 та битим тузилди.

Жумладан, биржа савдолари орқали 14 632 тонна ун сотилди. Бу даврда бир тонна уннинг кунлик ўртача нархи 3 млн 796,8 минг сўмдан 3 млн 697,6 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 188 нафар харидор иштирок этди.

Шунингдек, биржа савдолари орқали 9 518 тонна шелуха сотилди. Ўтган ҳафтада бир тонна шелуханинг кунлик ўртача нархи 3 млн 102,9 минг сўмдан 3 млн 81,2 минг сўмгача пасайди.

Бундан ташқари, биржада 6 872 тонна аммиакли селитра сотилди. Ўтган ҳафтада бир тонна аммиакли селитранинг кунлик ўртача нархи 3 млн 150,1 минг сўмдан 3 млн 113,5 минг сўмгача тушди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.

Биржада ун нархида пасайиш кузатилди | Vaqt.uz