Logo

«Биз энергетик шокни бошдан кечиряпмиз» — АҚШ Молия вазири Украинанинг Россияга зарбалари ҳақида гапирди

Бугун 08:001 дақиқа

Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, Украинанинг Россия ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводларига уюштираётган зарбалари ҳамда Эрон атрофидаги ҳарбий можаро халқаро ёқилғи бозоридаги нархларга тўғридан-тўғри салбий босим ўтказмоқда.

«Биз энергетик шокни бошдан кечиряпмиз» — АҚШ Молия вазири Украинанинг Россияга зарбалари ҳақида гапирди

АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Украина кучларининг Россиядаги энергетика объектлари ва нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлари жаҳон энергетика бозорида босимни кучайтираётганини билдирди. Бу ҳақда у «Fox News» телеканалига берган интервюсида гапирди.

«Ҳозир биз энергетик шокни бошдан кечиряпмиз... Украинадаги можаро сабаб, чунки Украина Россиянинг энергетика объектлари ва нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилишга қарор қилди», — деди Бессент.

Унинг таъкидлашича, бундай зарбалар бутун дунё бўйлаб ёқилғи нархларига босим ўтказмоқда. Бессент бозордаги вазиятга АҚШнинг Эрон билан ҳарбий можароси ҳам таъсир қилаётганини қайд этди.

Нархлар учун икки босим

Бессент Эрон атрофидаги можаро якунланса, энергия нархлари пасайишини айтди. Унинг фикрича, бозор аллақачон маълум даражада пастлашни бошлаган.

Сўнгги вақтларда Украина узоқ масофали дронлар ёрдамида Россия ҳудудидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқа энергетика объектларига зарбаларни кучайтирган. Киев бундай ҳужумлар орқали Россия иқтисодиётига ва ҳарбий салоҳиятини молиялаштиришга босим ўтказишни кўзламоқда.

Теглар

Мавзуга оид