add

Бокуда Қорабоғдаги ғалабанинг иккинчи йиллиги нишонланди

Бугун 09:25901

8 ноябр куни Боку шаҳрида Озарбойжоннинг Қорабоғ урушидаги иккинчи ғалабаси муносабати билан ҳарбий парад ва тантанали тадбирлар ўтказилди.

Бокуда Қорабоғдаги ғалабанинг иккинчи йиллиги нишонланди

Озарбойжон 8 ноябр куни Бокунинг марказий майдонида 2020–2023 йиллардаги Иккинчи Қорабоғ урушида қозонилган тўлиқ ғалабанинг иккинчи йиллигини катта тантана билан нишонлади. Бу уруш натижасида 30 йил Арманистон юрисдикциясида бўлган Тоғли Қорабоғ Республикаси тугатилган эди.

Тантанали тадбирда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан бирга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирок этди. Майдондан Озарбойжон армиясининг барча турдаги бўлинмалари колонналари ўтди. Янгиланган замонавий танклар, зирҳли машиналар ва узоқ масофали ракеталар тизимлари намойиш этилди.

Парадда Покистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ва Туркия президент гвардиясининг маросим баталёни ҳам қатнашди. Байрамнинг якунловчи қисмида Туркиянинг F-16 ҳарбий самолётлари ва Озарбойжон дронлари шаҳар осмонидан парад қилди.

Президент Алиев ўз нутқида Эрдўғаннинг урушнинг илк соатлариданоқ билдирган қўллаб-қувватловини алоҳида таъкидлаб, Озарбойжон халқи буни ҳеч қачон унутмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 30 йил давомида иқтисодиётни мустаҳкамлаб, замонавий армия қуриш орқали ўз ерларини қайтаришга эришган.

Президент Қорабоғ ва Шарқий Зангезур Озарбойжоннинг ҳуқуқий ерлари эканини таъкидлаб, ушбу ҳудудларда тиклаш ишлари жадал олиб борилаётганини маълум қилди. Бугунги кунда ишғолдан озод бўлган ерларда 60 минг киши яшамоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Бокуда Қорабоғдаги ғалабанинг иккинчи йиллиги нишонланди | Vaqt.uz