Logo

Чорвоқ сув омборида ота икки ўғли билан чўкиб ҳалок бўлди

Улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушган. Ғаввос қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Сирдарё ва Жиззахдан қўшимча кучлар жалб қилинган.

Чорвоқ сув омборида ота икки ўғли билан чўкиб ҳалок бўлди © Kollaj

2-сентябр куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» МФЙ ҳудудидаги Чорвоқ сув омборида 3 киши (ота ва унинг 2 ўғли) чўкиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушган. Хабар келиб тушган заҳотиёқ ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб бориб 2-2,5 км радиус кенгликда сувда қидирув ишларини олиб бормоқда. Қидирув ишларига барча зарур куч-воситалар жалб этилган.

Вазирлик қидирув ишлари кўламнинг кенглиги ва сув омборининг чуқурлиги қидирув ишларини мураккаблаштираётганини қўшимча қилди. Қидирув ишлари ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қидирув ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида ФВВ раҳбарияти топшириғига асосан Сирдарё ва Жиззах вилоятлари фавқулодда вазиятлари бошқармаларидан ушбу жараёнга қўшимча кучлар жалб қилинган.

Теглар

Мавзуга оид