Logo

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун 12:251 дақиқа

18-19-июл кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати +48 даражагача кўтарилиши мумкин. Келаси ҳафта бошидан иссиқнинг чекиниши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда? © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Ўзгидромет 18-19-июл кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Жума куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ кучайиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво +42...+45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +46...+48 даражагача исийди.

Шамол секундига 9-14 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 метргача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

20 июл - душанба куни республика ҳудудининг катта қисмида эстремал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.

21-июл - сешанба куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича иссиқ чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати +6...+9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Жума куни кундузги ҳаво ҳарорати +41...+43 даража, шанба ва якшанба кунлари +43...+45 даража, кечалари эса ҳарорат +25...+28 даража бўлади.

Теглар

Мавзуга оид