Дашин аэропорти қиймати ва технологиялари: 63 млрд долларлик мегалойиҳа

Кеча 21:252 дақиқа

Дашин аэропорти – устунсиз дизайн, роботлар ва илғор технологиялар уйғунлигидаги замонавий авиация маркази.

Дашин аэропорти қиймати ва технологиялари: 63 млрд долларлик мегалойиҳа

Бугунги кунда Хитой деярли барча соҳаларда дунёни ҳайратлантиришга улгурмоқда. Бу қудратнинг яна бир ёрқин исботи – Пекин шаҳридаги Дашин (Daxing) халқаро аэропорти. Ушбу иншоот ўзининг кўлами ва технологик имкониятлари билан замонавий муҳандисликнинг ҳақиқий мўъжизасидир.

1

2

3

Дашин терминали катталиги бўйича дунёда 1-ўринда туради. Унинг терминал биноси нақд 700 000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Таққослаш учун, Дубай ёки Истанбул каби йирик ҳаво бандаргоҳларида терминаллар бир нечта бинолардан иборат бўлса, Дашинда барчаси битта яхлит том остида бирлашган. Бу эса миллионлаб йўловчилар учун мисли кўрилмаган қулайлик яратади.

4

5

6

Пекиннинг жанубида қад ростлаган бу мажмуа шунчаки аэропорт эмас, у Хитойнинг келажак ҳақидаги тасаввуридир. Ичкарига қадам қўйганингизда, ўзингизни илмий-фантастик филм қаҳрамонидек ҳис қиласиз.

7

8

9

Лойиҳа иқтисодий жиҳатдан ҳам улкан: фақат терминал ва учиш йўлакларининг ўзи 11,5-17 миллиард долларга баҳоланган. Агар унга туташ тезюрар поезд йўллари, автомобил магистраллари ва аэропорт шаҳарчасини қўшсак, умумий қиймат 63 миллиард доллардан ошиб кетади. Бу уни инсоният тарихидаги энг қиммат транспорт лойиҳаларидан бирига айлантиради.

10

12

13

Дашин терминалининг энг ҳайратланарли жиҳати – унинг марказий қисмида бирорта ҳам таянч устуни йўқлигидир. Бу очиқлик ва эркинлик ҳиссини беради. Шунингдек, бино дунёдаги энг хавфсиз иншоотлардан бири саналади. Бино остига 1100 дан ортиқ сейсмик изоляторлар ўрнатилган бўлиб, ҳатто кучли зилзила пайтида ҳам аэропорт ер билан силкинмайди, балки махсус «ёстиқлар» устида мулойим тебраниб, йўловчилар ва технологияларни ҳимоя қилади.

14

15

16

Дашин нафақат улкан, балки ўта ақлли ҳамдир. Бу ерда сизга йўл кўрсатувчи, саволларингизга жавоб берувчи, ҳатто кофе дамлаб берувчи робот-ассистентлар хизмат қилади.

robots

Шовқинли парвозлар орасида ҳордиқ чиқаришни хоҳловчилар учун эса терминал ичида Хитой маданиятини акс эттирувчи махсус боғлар барпо этилган. Ушбу боғлар йўловчиларга тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш ва Шарқ фалсафасини ҳис қилиш имконини берувчи ўзига хос «экотизим»дир.

17

19

20

Теглар

Феруза Нажмиддинова

Феруза НажмиддиноваМақолалар сони: 11

Барчаси

Мавзуга оид