add

Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?

Бугун 14:5511972 дақиқа

S&P агентлигидан сўнг Евроосиё тараққиёт банки ҳам келгуси йилларда Ўзбекистонда доллар курси бўйича ўз прогнозларини эълон қилди.

Доллар курси келгуси йилларда қандай бўлади?

Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) келгуси йилларда Ўзбекистонда доллар курси қанча бўлишини прогноз қилди

Унга кўра, келгуси уч йилда сўмнинг долларга нисбатан курси қуйидагича бўлади: 

  • 2026 йилнинг охирида — 12 800 сўм;

  • 2027 йилнинг охирида — 14 100 сўм;

  • 2028 йилнинг охирида — 15 100 сўм.

    Бугунги кунда расмий доллар курси 12 010 сўм бўлиб, бугун яна кўтарилиши
    кутилмоқда.

ЕОТБнинг сўм курси бўйича прогнозлари сал аввал эълон қилинган S&P Ratings прогнозларидан бироз фарқ қилади. 

S&P 2026 йил охирида 1 доллар 12 600 сўмга яқин бўлишини кутган. 2028 йил сўнгига келиб доллар 13 750 сўм атрофида бўлиши прогноз қилинган. ЕОТБ бу даврда 1 доллар 15 000 сўмдан ошади, деб ҳисобламоқда. 

Бундан ташқари, ЕОТБ инфляция 2028 йилга келибгина 5 фоизга яқинлашишини прогноз қилмоқда. Марказий банк эса узоғи билан 2027 йилда 5 фоизлик инфляцион таргетга эришмоқчи. 

Олтин нархлари ўсиши фонида 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсиши кутилаётган бўлса, келгуси йилларда иқтисодий ўсиш 6 фоиз атрофида бўлиши айтилмоқда. 

Бу бошқа ташкилотлар ва таҳлилчилар прогнозларига яқин. Келаётган йилларда олтин нархи мўътадиллашиши кутиляпти ва бу иқтисодий ўсишни бироз пасайтиради. 

Марказий банк асосий ставкаси 2026 йилда ЕОТБ томонидан бироз пасайтирилиши таҳмин қилинмоқда. 2028 йилга келиб асосий ставка 11,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. 

Евроосиё тараққиёт банки қандай ташкилот? 

Россия ва Қозоғистон томонидан 2006 йилда асос солинган ЕОТБга 7 давлат аъзо бўлиб, бу рўйхатга сўнгги қўшилган давлат Ўзбекистон ҳисобланади. Ҳозир аъзо мамлакатлар ичида Арманистон, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бор.

Сентябр ойида банкнинг ҳар бири 1000 доллар қийматга эга 168 411 та акциясисини 168,4 млн долларга сотиб олиш бўйича президент қарори чиққанди. 

Дастлабки 10 млн доллар маблағ сентябр ойидаёқ тўланган. Қолган қисм эса 2026–2027 йиллар давомида тенг улушларда (79,2 млн доллардан) амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид