Душанба куни ҳарорат 31 даражагача тушиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 17-август куни ҳаво иссиқ ва айрим ҳудудларда шамолли бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат 41 даражагача кўтарилса, бир қатор вилоятларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЎзбекистонда 17 -август, душанба куни айрим ҳудудларда кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Кундузи энг юқори ҳарорат Қашқадарё ва Сурхондарёда 41 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи пайтларда 12–14 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–23, кундузи 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистонда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, 13–18 метр/секундгача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 17–22, кундузи 31–36 даража бўлади.
Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, аммо кечга томон айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24, кундузи 31–36 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол айрим жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24, кундузи 33–38 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 32–37 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузги ҳарорат 36–41 даражагача кўтарилади. Шамол айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 18–23, кундузи 32–37 даража бўлади. Шамолнинг 13–18 метр/секундгача кучайиши эҳтимоли бор.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат нисбатан салқин бўлиб, кечаси 13–18, кундузи 23–28 даража бўлади. Айрим жойларда шамол 13–18 метр/секундгача кучайиши мумкин.





