Электр энергиясидаги йўқотишлар учун 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади

Бугун 16:231 дақиқа

Ўзбекистонда электр ва газ йўқотишларини камайтириш учун раҳбарлар алмаштирилиб, аниқ KPI вазифалари белгиланди.

Электр энергиясидаги йўқотишлар учун 44 та туманнинг масъул раҳбарлари ишдан олинади © Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш масаласи давлат раҳбари томонидан кескин танқид остига олинди. Хусусан, электр йўқотишлари 20 фоиздан ортиқ бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналари фаолияти самарасиз деб баҳоланди.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

KPI кўрсаткичларини белгилаш

Йиғилишда бу каби ҳолатларга йўл қўйган раҳбарларни зудлик билан ишдан олиш ва улар ўрнига замонавий билимга эга ёш мутахассисларни тайинлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, электр йўқотишларини камида икки баробар қисқартириш бўйича аниқ KPI кўрсаткичларини белгилаш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда техника олийгоҳларида энергетика йўналишида 10 мингдан ортиқ юқори курс талабалари таҳсил олмоқда. Президент уларни ишлаб чиқаришга яқинлаштириш, техника хавфсизлигига ўқитиш ва дуал таълим асосида ҳудудларга йўналтириш муҳимлигини қайд этди.

Устоз-шогирд тизимини энергетика соҳасида жорий қилиш

«Марҳамат, устозлари шогирдини туманга олиб борсин, ишни ўргацин, йўқотишни камайтириш бўйича яхши ечимлар таклиф қилса, тежалган маблағни устоз ва талабага бонус қилиб берайлик», – деди Президент.

Жорий йилда камида 5 миллиард kW/h электр энергияси ва 3,5 миллиард куб метр табиий газни тежаш шартлиги белгилаб берилди. Бу кўрсаткичларга эришиш энергия самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Теглар

Мавзуга оид