Logo

Энг кўп солиқ қарздорлигига эга ишлаб чиқариш корхоналари номи маълум қилинди

Бугун 17:331 дақиқа

Ўзбекистонда 100 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзига эга ишлаб чиқариш корхоналари сони 1 343 тага етди.

Энг кўп солиқ қарздорлигига эга ишлаб чиқариш корхоналари номи маълум қилинди © Foto: lunainc

2026-йил 1-июл ҳолатига Ўзбекистонда солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари сони 1 343 тани ташкил этди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу корхоналарнинг жами солиқ қарзи 2,2 трлн сўмга етган.

Эътиборлиси, умумий қарздорликнинг 528,9 млрд сўми ёки 24 фоизи солиқ қарзи энг юқори бўлган атиги 10 та корхона ҳисобига тўғри келади. Бу йирик қарздорликнинг оз сонли компанияларда жамланганини кўрсатади.

Энг катта солиқ қарзига эга корхоналар рейтингида Тошкент вилоятидаги «Silikon Color» МЧЖ 75,5 млрд сўм билан биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда «Eyvalek-Technology» МЧЖ — 63 млрд сўм ва «Elite Handel Invest» МЧЖ — 62,4 млрд сўм солиқ қарзи билан қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг катта солиқ қарзи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келган. Вилоятдаги 149 та ишлаб чиқариш корхонасининг жами солиқ қарзи 502,5 млрд сўмни ташкил этган.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти жойлашган бўлиб, бу ерда 216 та корхонанинг солиқ қарзи 425,5 млрд сўмга етган. Учинчи ўринни эса Тошкент шаҳри эгаллаб, 146 та корхонанинг умумий қарзи 242,8 млрд сўмни ташкил қилган.

Кейинги ўринларда Жиззах вилояти — 128,5 млрд сўм, Сурхондарё вилояти — 125,5 млрд сўм ва Фарғона вилояти — 134,5 млрд сўмлик қарздорлик билан қайд этилган.

Теглар

Мавзуга оид