
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни тавсия этди. Вилоят Кенгаши депутатлари маъқуллашди.

Президент иштирокида ўтган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовнинг вилоятни бошқариши тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Э.Турдимов 2025 йил 22 январдан буён ҳоким вазифасини бажариб келаётган эди.
Сессияда келаси йил Сирдарёнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Жумладан, ҳудудга 3 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш ва 185 минг киши бандлигини таъминлаш вазифалари қўйилди.
Президент Турдимовдан белгиланган режаларни амалга изчил татбиқ этиш, аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир этувчи соҳаларда тезкор ва самарали ишлар олиб боришни талаб қилди.
Эркинжон Турдимовнинг 2008–2016 йилларда Нaвoий вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. 2018–2024 йилларда Самарқанд вилоятига раҳбарлик қилган. Кейинчалик икки йил давомида Сурхондарё вилоятини бошқарган. Мазкур тажриба Сирдарёда қўйилган вазифаларни бажаришда муҳим омил сифатида қайд этилмоқда.
Қайд этиб ўтиш керакки, Эркинжон Турдимов мустақил Ўзбекистон тарихида тўртта вилоятда ҳокимлик қилган ягона давлат арбоби саналади. У аввал Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокими лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Самарқанд вилоятига Адиз Бобоев, Жиззах вилоятига эса Улуғбек Мустафоев ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.





