Фавқулодда вазиятлар вазири Ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди

28.01.2026 | 15:551 дақиқа

Президент фармони билан Айубхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев ишдан бўшатилди, ўрнига Ботир Қудратхўжаев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фавқулодда вазиятлар вазири Ички ишлар вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарори билан Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Айубхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Ботир Қудратхўжаев 2025 йил 25 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган эди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилган.

У меҳнат фаолияти давомида асосан прокуратура органларида ишлаган. Хусусан, 2014–2016 йилларда Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, кейин эса вилоят прокурори бўлган. 2016–2017 йилларда Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.

2017 йил июнидан 2020 йил октябрига қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори бўлиб ишлаган. 2020 йилдан Хоразм вилояти прокурори, 2022 йил ноябр ойидан эса Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимида фаолият олиб борган.

Теглар

Мавзуга оид