Фазлиддин Меҳмонов ва Азиз Ғоибназаровга оид суд санаси маълум бўлди
Суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида бўлиб ўтади.
© Ijtimoiy tarmoqlar«Demokrat.uz» интернет нашри раҳбари Фазлиддин Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 13 август куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Demokrat.uz» расмий эълон берди.
Маълум қилинишича, суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ўтказилади. Унда иш доирасидаги суд жараёни давом эттирилади.
«Суд жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчиликнинг иш ҳолати юзасидан холис ва ишончли маълумотга эга бўлиши мақсадида журналистлар, ОАВ вакиллари ҳамда барча манфаатдор фуқароларни суд мажлисида иштирок этишга таклиф қиламиз», — дейилади хабарда.
Суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Демократ.уз сайти директори Фазлиддин Меҳмонов қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик.
Меҳмонов Жиноят кодексининг 165-моддасида назарда тутилган жиноятни (товламачилик қилиш) содир этишда гумонланяпти.





