Logo

Германия рақибини аяб ўтирмади, cўнгги дақиқаларда дуранг қайд этган Япония - спорт дайжести

Бугун 19:153 дақиқа

14-15 июн кунлари ўтган ўйинлар тафсилоти билан Вақт.узнинг спорт дайжестида танишинг.

ГЕРМАНИЯНИНГ КЮРАСАО УСТИДАН ЙИРИК ҒАЛАБАСИ

14-июн оқшомида бўлиб ўтган “Э” гуруҳи 1- туридан жой олган Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги баҳс 7:1 ҳисобида якунланиб, германияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Феликс Нмеча ҳисобни очиб бериб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.21-дақиқага келиб, Кюрасао терма жамоаси вакили Ливано Комененсия жавоб голини урди. Шундан сўнг, 38-дақиқада Нико Шлоттербек немисларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.Учрашувнинг илк бўлимига қўшиб берилган 45+5 дақиқада Кай Хаверс пеналтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Иккинчи бўлим аввалида, 47-дақиқада Жамал Мусиала Германиянинг тўртинчи голини Рақиб дарвозасига киритди.68-дақиқада эса Натаниел Браун бешинчи голни урган бўлса, Дениз Ундав 78-дақиқада ҳисобни 6:1 га етказди. Ниҳоят сўнгги голни 88-дақиқага келиб Кай Хаверс киритб, катта ғалабани расмийлаштириб қўйди.

Мана буни драмали кечган ўйин деса бўлади.

Ушбу ғалабадан сўнг Германия 3 очко билан “Э” гуруҳи пешқадамига айланди. Кюрасао эса очкосиз қолиб, гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой олди.Энди немислар 20 июн куни Кот-дЪИвуарга қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда эса 25 июн куни Эквадор билан куч синашади.Кюрасао эса навбатдаги турда 21 июн куни Эквадорга қарши баҳс олиб боради. Жамоа гуруҳдаги сўнгги ўйинини 25 июн куни Кот-дЪИвуарга қарши ўтказади.


ЯПОНИЯ ВС НИДЕРЛАНДИЯ: ДУРАНГ ЎЙНАЛДИ

АҚШнинг Техас штати, Арингтон шаҳрида ўтган, “Ф” гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Нидерландия ва Япония жамоалари ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўйиннинг дебют голини 50-дақиқада Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк киритди.57-дақиқага келиб Япония ҳужумчиси Кейто Накамура ҳисобни тенг ҳолатига олиб келди.64-дақиқада нидерландиялик ҳужумчи Крисенсио Саммервилл Европа вакилларини олдинга олиб чиққан бўлсада, 89-дақиқада япониялик ярим ҳимоячи Дайти Камада ҳисобни тенглаштириб қўйди.Якуний ҳисоб эса 2:2.
Мазкур учрашувдан кейин Нидерландия ва Япония терма жамоалари ҳисобига биттадан очко қўшилди. Натижада ҳар икки жамоа “Ф” гуруҳи жадвалининг юқори поғонасидан жой олди.


БИРГИНА ГОЛ БИЛАН ҚОЗОНИЛГА ҒАЛАБА

Филаделфия шаҳридаги “Линколн Файненшел Филд” стадионида ўтган , “Э” гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Кот-дЪИвуар ва Эквадор жамоалари ўртасидаги учрашув 1:0 ҳисобида, Кот-дЪИвуар фойдасига якунланди.
Бош ҳакам Франсуа Летексие бошқарувида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ.Узоқ уринишлардан сўнг ўйиннинг 90-дақиқасида Кот-дЪИвуар ҳужумчиси Амад Диалло ўйиндаги ягона голнио Рақиб дарвозасига киритди.Ушбу ғалабадан сўнг жамоа немислар билан бир хил очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра иккинчи ўриндан жой эгаллади.

ШВЕЦИЯ ТУНИСНИ АЯБ ЎТИРМАДИ

Мексиканинг Гвадалупе шаҳрида жойлашган “ББВА” стадионида бўлиб ўтган, “Ф” гуруҳи 1-туридан жой олган Швеция ва Тунис терма жамоалари ўртасидаги баҳсда шведлар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 7-дақиқасиданоқ Ясин Аяри шведлар фойдасига ҳисобни очди.30-дақиқада эса ҳужумчи Александер Исак ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.Ўйиннинг 43-дақиқасига келганда, тунислик ҳимоячи Умар Рекик, олдинда кейтаётган Рақиб жамоа дарвозасига илк голни киритди.
Аммо иккинчи бўлимда Швеция устунлигини тўлиқ намойиш этди. 60-дақиқада тунисликлар ўз жарима майдони яқинида қўпол хатога йўл қўйди ва бундан унумли фойдаланган Виктор Дёкереш ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Учрашув якунига яқин эса шведлар босимни янада кучайтирди. 86-дақиқада захирадан майдонга тушган Маттиас Сванберг тўртинчи голни урди. Орадан кўп ўтмай Швеция яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, баҳсга якуний нуқтани қўйди — 5:1.

Шу тариқа, 14–15 июн кунлари бўлиб ўтган учрашувлар мухлисларга йирик ҳисоблар, сўнгги дақиқалардаги драматик лаҳзалар ва кутилмаган натижаларни тақдим этди. Гуруҳлардаги кураш эса эндигина қизимоқда. Олдинда эса жамоаларни янада муҳим ва кескин баҳслар кутмоқда.

Теглар

Озодбек Абдумўминов

Озодбек АбдумўминовМақолалар сони: 8

Барчаси

Мавзуга оид